Муродхон Ахмедов Хоразм вилоятига прокурор бўлди

Муродхон Ахмедов Хоразм вилоятига прокурор бўлди

Бош прокурор буйруғи билан Муродхон Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғига асосан Муродхон Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Адлия катта маслаҳатчиси бўлган Муродхон Ахмедов тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Хоразмда прокуратура тизимини 2020 йилдан буён Ботир Қудратходжаев бошқариб келган.

Аввалроқ Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев Тошкент шаҳри прокурори этиб тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.