Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди

Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Унда икки томонлама муносабатлар ҳақида сўз борган.

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Бу ҳақда амирлик девони матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув 27 февраль тонгида амирликнинг «Лусайл» саройида бўлиб ўтди. Тасвирларда Сардор Умурзаковга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ҳамроҳлик қилганини кўриш мумкин.

Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди
Мактубда икки давлат ўртасидаги муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари, шунингдек, ҳамкорлик масалаларига оид фикрлар билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил охирида Ўзбекистон ТИВнинг собиқ раҳбари Владимир Норов Қатарнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилганди. Учрашувда 2023 йилда Тошкентда Қатар элчихонаси иш бошлаши маълум қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.