Бекзод Шукуров бош вазирга матбуот котиби бўлди

Бекзод Шукуров бош вазирга матбуот котиби бўлди

Бош вазир матбуот котиби лавозимига аввал ҳукуматнинг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири лавозимида ишлаган Бекзод Шукуров тайинланди.

Бекзод Абдуқаюмович Шукуров Ўзбекистон бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири вазифасида ишлаган.

Бунгача ҳукумат раҳбари матбуот котиби лавозимида узоқ йиллар Бахтиёр Мадаминович Хасанов ишлаган. У нафақага чиққани муносабати билан 11 февраль куни лавозимидан озод этилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.