Янги Конституция бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда

Янги Конституция бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда

Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Тегишли қарорни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари бетараф қолди, 1 нафари эса овоз бермади. Аввалги референдум бундан 21 йил аввал бўлиб ўтганди.

Ўзбекистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича халқ сайлови — референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Тегишли қарор лойиҳаси Қонунчилик палатасининг 10 мартдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Референдум ўтказиш ҳақидаги қарорга овоз бериш жараёнида 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари бетараф қолди, 1 нафари овоз бермади.

Янги Конституция бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда
Эслатиб ўтамиз, бундан сал аввал депутатлар «Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди.

Моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Конституция матни 65 фоизга янгиланган, шунинг учун ҳужжат номи «Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар»дан «Конституция янги таҳрирдаги»га ўзгартирилди.

Қонун лойиҳасига 137 депутатдан 132 нафари қонунни ёқлаб овоз берди, 2 нафари бетараф қолди, 3 нафари овоз бермади.

Маълумот ўрнида, бундан аввалги умумхалқ референдуми 2002 йилнинг 27 январида бўлиб ўтганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.