2023 йилнинг дастлабки 2 ойида чет элда моддий жиҳатдан қийин аҳволда қолган 462 нафар Ўзбекистон фуқаросига қарийб 57 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўтган 2 ой давомида:
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар, мураккаб эпидемиологик ҳолатлар ва техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган 10 мингга яқин фуқарога 108 минг доллардан зиёд кўмак кўрсатилди.
Бунда ёрдамнинг катта қисми Туркияда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрган фуқароларга йўналтирилди.
Чет давлатларда қийин вазиятларда қолган, хусусан, одам савдоси қурбони бўлган ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволдаги фуқаролардан 229 нафари ватанга қайтарилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.