Хоккей. «Ҳумо» 17 сония қолганда ғалабани қўлга киритиб, серияда 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди

Хоккей. «Ҳумо» 17 сония қолганда ғалабани қўлга киритиб, серияда 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган учинчи ўйинни ўтказди. Тошкентликлар «Горняк» клубига қарши учинч ўйинни сафарда ўтказишди.

Мезбонлар бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай, биринчи бўлимнинг 14-дақиқасида қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди. «Ҳумо» эса орадан 3 дақиқа ўтиб Денис Шураковнинг голи эвазига мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармаган бўлса, учинчи давр тугашига 31 сония қолганида «Горняк» хоккейчиси 2 дақиқага четлатилди. «Ҳумо» эса бундан унумли фойдаланиб қолди. Рақиб дарвозасига кетма-кет 3 марта зарба берилгач Максим Трунев ғалабани шайбасини киритди.

Шу тариқа, «Ҳумо» чорак финал босқичида учинчи ғалабага эришди. Чорак финал босқичи жамоалардан бири 4 марта ғалаба қозонгунга қадар ўйинлар ўтказилади. Шу боис, жамоамиз эртанги ўйинда ҳам ғалаба қозонса, ярим финал йўлланмасини ҳал қилади.

Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Чорак финал, 3-ўйин
«ГОРНЯК» — «ҲУМО» — 1:2
Голлар: Оскар Юлбарисов (13:52) — Денис Шураков (16:54), Максим Трунев (59:43)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.