Шуҳратжон Собиров Ўзбекистондаги Интерполга раҳбар бўлди

Шуҳратжон Собиров Ўзбекистондаги Интерполга раҳбар бўлди

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Собиров «Интерпол» Миллий марказий бюроси директори бўлди.

Шуҳратжон Ўринбоевич Собиров Интерпол миллий марказий бюросининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори этиб тайинланди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Шуҳратжон Собиров 2020 йилнинг мартидан 2023 йилнинг февралигача Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон ИИВ Тезкор-тергов департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У бунгача Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган.

2021 йилдан буён Интерполнинг Ўзбекистондаги бюросига полковник Ғанижон Алимуҳамедов раҳбарлик қилиб келаётганди.

«Газета.uz»да реклама

22 февраль куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шавкат Раҳмонов ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол) 1923 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ташкилотга 195 давлат аъзо.

Ўзбекистон 1994 йилда Интерполга аъзо бўлган ва Ички ишлар вазирлиги қошида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ташкил этилган. Бюро раҳбари ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.