Жамоамиз ярим финалда Қозоғистоннинг «Бейбарис» клуби билан тўқнаш келадиган бўлди. Ушбу жамоа мунтазам чемпионатда 3-ўринни эгаллаган бўлса, чорак финалда «Актобе»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Ҳумо» ва «Бейбарис» жамоалари мунтазам чемпионат доирасида ўзаро 4 марта тўқнаш келишган. Қозоғистонда ўтказилган 2та ўйин голларга бой бўлган ва томонлар бир мартадан ғалаба қозонганди — 7:4 ва 2:5.
Тошкентдаги 2та учрашув тақдири эса «булитлар» ёрдамида ҳал этилган. Улардан бирида «Бейбарис», иккинчиси «Ҳумо» ғалаба қозонган. Бу жиҳатдан, жамоалар тенг кучли дейиш мумкин.
Ярим финал баҳслари ҳам жамоалардан бири 4 та ғалабани қўлга киритгунга қадар давом этади. Дастлабки ўйинлар 11 ва 12 март кунлари Тошкенда бўлиб ўтади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.