Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.

Савид Иматов тайинловга қадар Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Вилоятнинг бундан аввалги прокурори Санжар Мавлонов 10 март куни ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилганди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, унинг жиноят устида қўлга олинган бўлиши мумкинлиги айтилган хабарлар рад этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.