Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ деб топилди.
«Конституциявий қонун лойиҳасини ҳуқуқшунос олимлар, мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқдик. Натижада унда Ўзбекистон Республикаси Референдум тўғрисидаги қонунининг 2-моддасида белгиланган референдум предмети бўлмайдиган масалалар аниқланмади. Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатяптики, Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйиш Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ деб ҳисоблаш мумкин», — деди Конституциявий суд раиси ўринбосари Асқар Гафуров.
Референдум тўғрисидаги қонунининг 2-моддасига кўра, қуйидаги масалалар референдум предмети бўлиши мумкин эмас:
Шунингдек, адлия вазири Акбар Тошқулов янги Конституция лойиҳасини референдумга қўйиш демократия ва демократия тамойилига тўлиқ мос келишини қайд этди.
Мутахассислар ва экспертлар нутқидан сўнг Мирзо-Улуғбек Абдусаломов суд қарор қабул қилиш мақсадида маслаҳатлашувга киришини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни парламент қуйи палатаси Конституция тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири ва у бўйича 30 апрель куни референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни қабул қилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.