Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюради

13 март куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан танишади, ҳарбий масканларда ҳам бўлади.

13 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати котиби Шерзод Асадов.

Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, президент бундан аввал Қашқадарё вилоятида бўлганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.