Агриппина Шинга 3 нафар ўринбосар тайинланди

Агриппина Шинга 3 нафар ўринбосар тайинланди

Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, Фаррух Бобоев агентлик директорининг биринчи ўринбосари, Оятилло Рахматиллаев (Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази директори вазифасида ишлаган) ва Нодир Муслитдинов (2021 йилдан бери мактабгача таълим вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган) агентлик директори ўринбосарлари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.