Таэквондочиларимиз «Dutch Open» турнирини бешта медаль билан якунлашди

Таэквондочиларимиз «Dutch Open» турнирини бешта медаль билан якунлашди

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландиянинг Эйндховен шаҳридада ўтаётган «Dutch Open» мусобақасидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртларимиз унда 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Муросасиз баҳсларда Жасур Жайсунов ( — 74 кг), Шуҳрат Салаев ( — 80 кг) ва Никита Рафалович ( — 87 кг) олтин медалга сазовор бўлишди. Янги вазн тоифасида иккинчи бор иштирок этган Улуғбек Рашитов ( — 74 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) бронза медали соҳибига айланди. Қайд этиш жоиз, — 74 кг вазн тоифасининг ярим финалида Жайсунов ҳамда Рашитов ўзаро тўқнаш келишган.

Олтин медаль:
— 74 кг: Жасур Жайсунов
— 80 кг: Шуҳрат Салаев
— 87 кг: Никита Рафалович

Бронза медаль:
— 74 кг: Улуғбек Рашитов
+73 кг: Светлана Осипова

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.