Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U20 Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтаётган Тошкентдаги «Миллий» стадионига келди. UzReport телеканали томонидан эълон қилинган видеоролик бунга гувоҳлик бермоқда.
Видеода президентнинг ёнида унинг қизи Саида Мирзиёева, бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент ҳокими в. б. Бахтиёр Раҳмонов, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, футбол ассоциацияси раҳбари Абдусалом Азизов, Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиқов, Ёшлар сиёсати ва спорт масалалари вазири Адҳам Икромов ва бошқа мутасаддиларни кўриш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.