Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди

Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятида кадрлар алмашинуви рўй берди. Урганч туманига Ғайратжон Султанов, Қўшкўпир туманига Бобурбек Эгамов, Боғот туманига Жаҳонгир Назаров ҳоким бўлди. Шунингдек, РШТЁИМ филиали ва кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарлари ўзгарди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифидан сўнг 31 март куни вилоятда кадрлар алмашиши содир бўлди.

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
Ғайратжон Пўлатович Султанов Хоразм вилоятининг Урганч тумани ҳокими этиб тасдиқланди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

«Газета.uz»да реклама

Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
Бобурбек Давлатназарович Эгамов Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

У илгари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК директори ўринбосари, собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи вазифаларида ишлаб келган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида ҳам фаолият юритган.

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
Жаҳонгир Баҳромович Назаров Боғот тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бунгача у Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
Ҳусан Нуруллаевич Бекчанов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Хоразм вилояти филиали директори этиб тайинланди. У лавозимга тайинлангунга қадар ушбу марказ филиалида шошилинч хирургия бўлими мудири лавозимида ишлаган.

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
Купалбай Раимбердиевич Тангрибердиев Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига бош шифокор этиб тайинланди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, президент 31 март куни халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши сессиясида иштирок этар экан, 2022 йил охиридан буён вилоят раҳбари вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимовни Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тавсия қилганди. Депутатлар унинг номзодини қўллаб-қувватлаган.

Тўлдириш


Шухрат Курвондурдиевич Ахмедов Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
Бунгача у Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.