Ўзбекистон Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Ўзбекистон Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон энергетика вазири ва Huadian Xinjiang компанияси раҳбари Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини ҳам имзолади.

Шавкат Мирзиёев 29 март куни Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудларида Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштиришда икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Ўзбекистон Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳамкорлик ўрнатмоқда
Тошкент, Самарқанд ва бошқа вилоятларнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан, шу жумладан, савдо, логистика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, туризм ва таълим соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги айтилди.

«Газета.uz»да реклама

Давлат раҳбари ўзаро мулоқот ва алмашинувни фаоллаштириш, ташриф ва бизнес форумларини ташкил этиш, устувор лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича алоҳида «йўл харитаси»ни қабул қилиш юзасидан топшириқлар берди.

Шу куни Ўзбекистон ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида энергетика ва савдо соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама шартномаларни имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди, деб хабар қилди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) матбуот хизмати.

Тадбирда ИССВ раҳбарияти, Энергетика вазирлиги, Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда ХХР Шинжон-Уйғур автоном райони ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Хадан Кабин ҳамда икки давлатдан 40 дан ортиқ йирик компаниялар вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Huadian Xinjiang Power компанияси бошқаруви раиси Хан Сонг Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Имзоланган ҳужжатлар орасида савдо, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар ҳамда Тошкент вилояти ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битимлар ҳам бор. Битимларнинг предмети ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.