Конституция бўйича ўтказиладиган референдум бюллетени тасдиқланди

Конституция бўйича ўтказиладиган референдум бюллетени тасдиқланди

30 апрелда бўладиган референдумда овоз бериш бюллетенининг шакли ва тавсифи тасдиқлади. Унда янги «Конституцияни қабул қиласизми?» деган саволга «ҳа» ёки «йўқ» жавоблари акс этган. Бюллетенларни кўзи ожиз овоз берувчилар томонидан тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида трафаретлар ҳам тайёрланади.

Марказий сайлов комиссиясининг 5 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикасининг референдумида овоз бериш бюллетенининг шакли ва тавсифи тасдиқланди.

МСК раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, референдумда овоз бериш бюллетенига «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддасига асосан Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 14 мартдаги қарорларида кўрсатилган масаланинг матни («Конституцияни қабул қиласизми?») киритилди ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари «ҳа» ёки «йўқ» деб кўрсатилди. Шунингдек, овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисида ҳам тушунтириш берилади.

Конституция бўйича ўтказиладиган референдум бюллетени тасдиқланди
Овоз бериш чоғида биттадан ортиқ жавоб белгиланса ёки хеч қайси вариант белгиланмаса бюллетен ҳақиқий эмас деб топилади.

«Газета.uz»да реклама

Овоз бериш бюллетенларини кўзи ожиз овоз берувчилар томонидан тўлдириш учун Брайл алифбоси асосида трафаретлар ҳам тайёрланади.

«Овоз бериш бюллетенлари референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотга мувофиқ референдум округи бўйича овоз берувчилар сонини, шу жумладан, референдум округи ҳудудида истиқомат қилаётган кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилларда овоз бериш бюллетенларини тайёрлаш бўйича эҳтиёжни инобатга олган ҳолда чоп этилади», — деди Баҳром Кучкаров.

Комиссия томонидан овоз бериш бюллетенларини референдум ўтказувчи участка комиссияларига белгиланган муддатларда етказиб бериш чоралари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича республика референдуми 2023 йил 30 апрель — якшанба куни ўтказилиши белгиланди. Муддатидан олдин овоз беришни истаганлар 19−26 апрель кунлари жараёнда қатнашишлари мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.