Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Шухрат Даулетияров Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар қурилиш соҳасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.

Шухрат Даулетияров Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда кенгаш матбуот хизмати.

У қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалаларига масъул бўлди. Бунга қадар Шухрат Даулетияров қурилиш соҳасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз»нинг Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси бошлиғи, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасида етакчи мутахассис, бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари, директор ўринбосари, Давлат автомобиль транспорти йўлларини қуриш ва таъмирлаш бошқармаси бошлиғи каби лавозимларда ишлаган. Ҳисоб палатасида стратегик аҳамиятга эга корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги ва назорати соҳасида ҳам фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.