Европа Иттифоқининг Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрди. Унинг дастуридан мамлакат ҳукумати аъзолари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари билан учрашувлар ўрин олган.
«Газета.uz» мухбири билан суҳбатда Эймон Гилмор ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволига қандай баҳо бериши ҳақида гапирди.
Ўзбекистонга ташрифим доирасида фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари, президент Шавкат Мирзиёев, ташқи ишлар, адлия, ички ишлар вазирлари, бош прокурор, омбудсман, Сенат ва Қонунчилик палатаси раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади.
Ўзбекистоннинг ўзида, шунингдек, минтақадаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ва айрим халқаро муаммоларни, жумладан, Европа Иттифоқини ташвишга солаётган Афғонистондаги ўта жиддий вазиятни муҳокама қиламиз. Шунингдек, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан савдо келишувларини муҳокама қиламиз. Ва, албатта, мулоқотларимиз Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлади.
Мазкур ташрифни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терҳи Хакала билан биргаликда унинг минтақада амалга ошираётган муҳим ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қилмоқдаман.
Ўйлайманки, ушбу ташриф Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлгани учун ҳам муҳим ҳисобланади. Менинг ташрифим эса БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Туркнинг бир неча ҳафта илгари Ўзбекистонга қилган ташрифи ортидан мазкур сафар контекстида ҳам амалга оширилмоқда.
Ўтган олти йил давомида эришилган ютуқлар: президентнинг инсон ҳуқуқлари тарафдори экани ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга содиқлиги, шунингдек, амалга ошираётган ислоҳотлар: мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар, гендер тенглиги соҳаси, гендер асосидаги зўравонликка оид қонунчиликни янгилаш кабилар мени кучли умидлантирди. Менимча, бу жуда муҳим қонунчилик акти.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг БМТ билан ҳамкорлик қилишга ҳамда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича турли масалалар бўйича махсус маърузачисини таклиф этишга тайёрлигини таъкидлашни хоҳлар эдим.
Лекин, албатта, ҳар бир давлатда бўлгани каби, ҳали қилинадиган ишлар кўп. Фуқаролик жамиятининг аҳамиятига эътибор қаратган бўлардим. Соғлом фуқаролик жамияти ҳар бир мамлакат учун, унинг демократияси, давлат бошқаруви тизими яхшироқ ишлаши учун, жамиятнинг кенг қатламлари мамлакатдаги ҳаётий жараёнларга жалб қилиниши учун долзарб аҳамият касб этади. Шу боис фуқаролик жамияти билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларини осонлаштириш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Мен эътибор қаратмоқчи бўлган яна бир соҳа — ОАВ эркинлиги, сўз эркинлиги ва йиғилишлар эркинлиги. Бутун дунёда оммавий ахборот воситаларининг табиати ўзгармоқда ва менимча, ҳукуматлар бу ўзгаришларга жавоб беришлари керак. Бу билан мен сўз эркинлигини ҳам назарда тутяпман.
Ташриф чоғида мен Ўзбекистон ҳукуматида Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш ва биз билан ҳамкорликда ишлаш истагини кўрдим. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини кенгайтириш борасида узоқ йўлни босиб ўтди. Ушбу тажрибани Ўзбекистон билан манфаатли тарзда баҳам кўришимиз ҳамда мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш учун конструктив ҳамкорлик қилишимиз мумкин.
Қолаверса, бу фақат қонунчилик масаласи эмас, деб ҳисоблайман. Албатта, жинсга асосланган, оилавий ва жинсий зўравонликни жиноят деб ҳисоблаш жуда муҳимдир. Аммо жамиятда зўравонликка тоқат қилмаслик маданиятини шакллантириш ҳам худди шундай долзарб. Бу шунчаки содир бўлмаслиги керак.
Биз қонунчиликни жамиятнинг қандай ривожланаётганига уйғун равишда кўриб чиқишимиз керак. Ҳеч қаерда аёлларнинг ўз уйларида ёки ташқарида зўравонликка дучор бўлишлари, одамлар, жумладан болалар жинсий зўравонликдан ҳимояланмаганлиги одатий ҳолга айланмаслиги керак. Инсонларнинг хулқ-атворига таъсир кўрсатиш учун қонунларнинг қанчалик изчил татбиқ этилиши жамиятдаги зўравонлик муаммосини ҳал этишда асосий роль ўйнайди. Барқарор қонун устуворлиги унга камроқ ва камроқ мурожаат қилиш заруратини келтириб чиқариши керак.
Лекин, яна айтаман, Ўзбекистон президентининг ушбу воқеаларга тезкор муносабати ва комиссиянинг тезкорлик билан тузилгани мени руҳлантирди ҳамда бу ишнинг якунланишини, тайёрлайдиган ҳисоботларини интиқлик билан кутаман.
Ҳар доим ҳар қандай мамлакатда янги конституция қабул қилинганда саволлар туғилади ҳамда бу ўз ичига конституцияда баён этилган, сўнгра қонунчилик шаклига таржима қилинган баёнотлар ва мақсадларнинг умумий тушунчалари ҳақиқий маънога эга бўлади. Мен вазирлар билан янги конституция мазмунини қонунчиликда қандай акс эттиришини муҳокама қилдим.
Умид қиламанки, барчаси сингари, янги Конституция ҳам янги Ўзбекистоннинг пайдо бўлишини, бу эса мамлакатдаги барча одамлар учун яхши ҳаётни англатади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.