Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди.

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Пастдарғом тумани ҳокимлигида ўтказилтган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган.

Унда депутатлар томонидан Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ваҳобжон Абдуғаниевич Муротқобилов 1974 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият олиб борган.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.