Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди. Январь ойи охирида Анвар Умаров ишдан бўшатилганидан кейин бу лавозим бўш қолган эди.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов 17 апрелдаги қарори билан Рустам Абдулаҳатович Юсупов шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у бошқарма раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Январь охирида, собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев истеъфога чиққанидан кўп ўтмай, Анвар Умаров ишдан бўшатилганди. Шундан сўнг бу лавозим бўш қолган эди.

Рустам Юсупов 1986 йил 12 ноябрда Наманган вилояти Чортоқ туманида таваллуд топган. Тошкент давлат аграр университети (2008) ва Ўзбекистон президенти қошидаги давлат бошқарув академиясини (2020) тамомлаган.

«Газета.uz»да реклама

2007 йилдан 2020 йилгача Юнусобод тумани Ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритган Рустам Юсупов 2020 йил ноябрь ойида шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига ишга ўтган.

Собиқ раҳбар Анвар Умаров эса ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ўзгариш ўша вақтдаги ҳоким в.б. Бахтиёр Раҳмоновнинг 27 январдаги қарорида келтириб ўтилган. Анвар Умаровнинг ўзи ушбу лавозимда 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан бери ишлаб келаётганди (Санжар Уматов ўрнига тайинлаганди).

Бунгача у президент қарори билан аҳолини электр ва газ билан таъминлашдаги инқироз туфайли ишдан олинган собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.