Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади

2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақоми берилади. Қолаверса, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида имконияти чекланган болалар спартакиадаси ўтказилади.

14 апрель куни Самарқанд шаҳрида Россия ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2024 йилда Тошкент МДҲ мамлакатларининг ёшлар пойтахти, Самарқанд эса маданий пойтахти мақомини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

«Назаримда, бу республиканинг МДҲ доирасидаги ҳамкорликдаги фаол иштирокининг яққол далили ва ўзбекистонлик дўстларимизга ҳурмат белгисидир», — деди МДҲ бош котиби Сергей Лебедев.

Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида саломатлик нуқтаи назаридан имконият чекланган болалар ўртасида спартакиада ўтказишга қарор қилинди. Мусобақалар тўрт йилда бир марта ўтказилади ва дастлабки спартакиада 2024 йилда Россияда ташкил этилиши белгиланди, ёзгиси эса 2026 йилда ўтказилиши режалаштирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.