Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкентда Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.

Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбанов Ўзбекистонга ташриф буюрган Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидони қабул қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га вазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда вазирлар хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

«Тенглик, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида ривожланиб бораётган икки давлат алоқаларининг ривожланиши кейинги йилларда янги босқичга кўтарилмоқда. Экстремизм, диний радикализм, халқаро терроризм ҳамда бошқа трансмиллий хавфларга қарши курашишда ҳам Ўзбекистон ва Италиянинг мақсадлари бир», — дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида икки давлат мудофаа идоралари ўртасида штаб музокараларини ўтказиш анъанага айлангани таъкидланди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон ва Италиянинг ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари юқори баҳоланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.