Чехия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Чехия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Чехия бош вазири Петр Фиала Тошкентда Ўзбекистон президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказди. Чехия томони уран ва мис сотиб олиш, трамвай, поезд ва самолётлар етказиб беришдан манфаатдор эканини маълум қилди. Тўғридан-тўғри парвозларни ташкил этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

25 апрель куни Чехия Республикаси бош вазири Петр Фиала расмий ташриф билан Тошкентга келди. У президенти Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказди.

Президент матбуот хизмати хабар қилишича, музокарада сўнгги бир неча йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 баробарга, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 2,5 баробарга кўпайгани таъкидланди.

Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш ва унинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш зарурлиги, шунингдек, ишбилармонлар кенгашининг фаолияти қайта тиклаш, унинг доирасида Ўзбекистон ва Чехия пойтахтлари ва ҳудудларида бизнес-форумларни мунтазам ўтказиб бориш қайд этилди.

Чехия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Петр Фиала ва Абдулла Арипов.

«Газета.uz»да реклама

Қазиб чиқариш тармоғи, энергетикани модернизация қилиш, энергетик машинасозлик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм саноати, транспорт ва логистика, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва бошқалар устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

Чехиянинг илғор технологияларини кенг жорий қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва биргаликда молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Ҳамкорликнинг ҳар бир йўналиши бўйича ишчи гуруҳлар тузиш ва «йўл харита»ларини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Гуманитар алмашинувни кенгайтириш, шу жумладан Чехиянинг етакчи олий таълим муассасаларида ўзбекистонлик талабаларнинг таҳсил олиши учун квоталарни кўпайтириш ва маданий тадбирлар дастурини қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ компанияси иштирокида ўтказилган бизнес-форумда ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражага кўтарилиб, 184,8 миллион долларни, жумладан, Ўзбекистондан экспорт — 30,5 миллион доллар, импорт — 154, 2 миллион долларни ташкил этгани таъкидланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Чехия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Икки давлат ҳукумат делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Чехиянинг Марказий Осиё минтақасидаги иккинчи йирик савдо ҳамкоридир. Чехия ҳукумати сайтида хабар қилинишича, Петр Фиала чех томони Ўзбекистондан уран ва мис етказиб беришдан манфаатдор эканини маълум қилган. У Чехия компаниялари Ўзбекистонга тоғ-кон саноатининг илғор технологияларини етказиб бериши мумкинлигини таъкидлади.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш чоғида Петр Фиала Škoda Transportation компанияси 34 та замонавий поезд етказиб бериш бўйича тендерда иштирок этаётганини таъкидлади. Яна бир компания — Zetor Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Чехия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Чехия ҳукумат раҳбарлари бизнес-форумда.

Чехия компаниялари бошқа йирик шартномаларда, масалан, Самарқандда трамвай паркини кенгайтиришда иштирок этиши мумкин. Бу ерда фойдаланиладиган Vario трамвайлари дастлаб Тошкентга Чехиядан олиб келинган, худди эски Tatra трамвайлари каби. Omnipol компанияси эса Ўзбекистонга L 410 енгил самолётларини сотишдан манфаатдор.

Петр Фиала, шунингдек, чех компаниялари ҳарбий ва фуқаро авиацияси учун ҳаво ҳаракатини бошқариш тизими ва жиҳозларини таклиф қилишлари мумкинлигини таъкидлади.

Чехия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкентда Чехия бош вазири Ўзбекистон-Чехия археологик экспедициясининг 20 йиллигига бағишланган кўргазма очилишида ҳам иштирок этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.