Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорлик, савдо муносабатлари ва корхоналар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Конституциявий референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Путинга миннатдорлик билдирилди.

Шавкат Мирзиёев 26 апрель, чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда амалий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо муносабатлари суръатини таъминлаш ва етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат етакчилари шу кунларда ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасининг самарали натижаларини қайд этди. Ушбу тадбирда 35 мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакили иштирок этмоқда.

«Газета.uz»да реклама

Суҳбат чоғида автомобилсозлик, темирйўл транспорти, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа устувор тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Саноат ипотекаси, кластерлар, индустриал ривожланиш жамғармаси каби воситаларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани ўрганишдан манфаатдорлик билдирилди. Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон президенти Конституция бўйича бўлажак референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Россия арезидентига миннатдорлик билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.