Мирзиёев Эрдоғанга президентлик сайловида муваффақият тилади

Мирзиёев Эрдоғанга президентлик сайловида муваффақият тилади

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда унга бўлажак сайловда муваффақият тилади. Эрдоған ҳам Ўзбекистон раҳбарини умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

2 май куни Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Мулоқот давомида стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш ва амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Туркия етакчиси ҳамкасбини Конституция ислоҳоти бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан қутлаб, Ўзбекистон халқига фаровонлик, тараққиёт ва равнақ тилади.

Суҳбатда Ўзбекистонда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

«Газета.uz»да реклама

Мулоқот якунида Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисига 14 май ойи бўладиган президентлик сайловида муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрелда Туркия президенти Эрдоғаннинг соғлиғи ёмонлашгани айтилганди. Кейинроқ унинг ошқозонида муаммо борлиги маълум қилиниб, бир нечта учрашувлар бекор қилинган. Президент маъмурияти унинг юрак хуружига чалингани ҳақидаги хабарларни «асоссиз» деб атаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.