Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан Санжар Зупаров (суратда) фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Мухтар Мухитдинов ва Хуршид Алибаев эса ўринбосарлари этиб тайинланди.

Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан фавқулодда вазиятлар вазирига биринчи ўринбосар ва 2 нафар ўринбосар тайинланди.

ФВВ матбуот хизматига кўра, полковник Санжар Тахирович Зупаров (юқоридаги фотода) вазирнинг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йили ИИВ Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини тамомлаган. Тайинловга қадар вазирлик Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

«Газета.uz»да реклама

Полковник Мухтар Яшнарович Мухитдинов фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
У 1973 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йили Тошкент давлат техника университетини, 2004 йили Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

Тайинловга қадар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Президентнинг яна бир қарори билан полковник Хуршид Нарказакович Алибаев фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
У 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2015 йили Россия Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Президент Администрациясига яқин бўлган «Нигоҳ» Telegram каналининг хабар беришича, Камил Абдижалилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.