МСК референдум урнасига кўплаб қоғозлар қўшилгани акс этган видеога изоҳ берди

МСК референдум урнасига кўплаб қоғозлар қўшилгани акс этган видеога изоҳ берди

Тошкент шаҳридаги 649-референдум участкасидан олинган видеоларда урнага кўплаб қоғозлар қўшилгани эътиборни тортди. Марказий сайлов комиссияси бу муддатидан олдин овоз беришдан олинган бюллетенларни қўшишнинг стандарт тартиби эканини маълум қилди.

Якшанба куни кечқурун 14-Тошкент шаҳар референдум округи 649-участкасида комиссия аъзолари жараён тугагач урнага кўплаб қоғоз қўшаётгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортди.

Марказий сайлов комиссиясининг изоҳ беришича, мазкур хабар зудлик билан шаҳар референдум округи томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, видеода кўрсатилган ҳолат муддатидан олдин овоз берганлар бюллетенлари солинган конвертларнинг яширин овоз бериш қутисига солиш жараёни бўлган.

Муддатидан олдин овоз берилган бюллетенлар солинган ёпиқ конвертлар овоз бериш қутисига ташланади. Видеода кўриниб турганидек, ушбу жараён комиссия аъзолари иштирокида очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.