Тимур Муҳамеджонов «Ўзкимёсаноат»га раҳбар бўлди

Тимур Муҳамеджонов «Ўзкимёсаноат»га раҳбар бўлди

«Ўзкимёсаноат» компаниясига аввал «Ўзкимёимпэкс» корхонаси директори лавозимида ишлаб келган Тимур Муҳамеджонов раҳбар этиб тайинланди.

Тимур Расулович Муҳамеджонов «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Бунгача у «Ўзкимёимпэкс» корхонаси директори лавозимида ишлаган.

2020 йил январь ойидан бошлаб «Ўзкимёсаноат»га 2022 йил сентябрида бош вазир ўринбосари, энергетика вазири этиб тайинланган Жўрабек Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилиб келган. Шундан сўнг унинг лавозими бўш қолаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.