Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади. Президент кредит ва субсидиялар ажратиш тартибини ўзгартириш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Тадбирда яқинда қабул қилинган Конституциямизда ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича давлат ўзига мажбуриятлар олгани таъкидланди. Шу боис йиғилишда бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чоралари муҳокама қилинди. Аввало, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳудудларда янгича ишлаши кераклиги таъкидланди.

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади
Салоҳиятли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, янги иш ўрни яратишга рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилди. Бунинг учун улар билан малакали ишчи тайёрлаш бўйича шартнома тузилади. Яъни, корхоналарда кўплаб «амалий мономарказ»лар ташкил қилинади. Давлат бунга зарур маблағлар ажратиш билан бирга, инфратузилма, кредит, солиқ ва бошқа масалалар бўйича енгилликлар беради. Тадбиркор эса камбағал аҳолини даромадли иш билан таъминлайди.

Мутасаддиларга ушбу тизимни барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш бўйича кўрсатма берилди.

«Газета.uz»да реклама

Йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича Хитойнинг тажрибаси муҳокама қилинди. Буни ўрганиш ва янги ёндашувларни ишлаб чиқиш учун яқинда мамлакат делегацияси Хитойда бўлиб қайтди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига у ердан экспертлар жалб қилинди.

Энди Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши белгиланди. Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади
Бош вазир ўринбосарига бунинг учун зарур инфратузилма масаласини ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилаяпти. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича 37 турдаги субсидиялар мавжуд. Лекин уларни ажратиш шартлари оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, лойиҳанинг ўзини ўзи оқлаш муддатидан қатъий назар, барча учун деярли бир хил.

Шу боис кредит ва субсидияларни ҳар бир камбағал оилага алоҳида ёндашув асосида тақдим этиш таклифи билдирилди.

Президент Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигини халқчил тизимга айлантириш, 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни бевосита маҳалланинг ўзида йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.