Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди

Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари, шунингдек, Арманистон бош вазири билан биргаликда Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди. Номаълум аскар қабрига гулчамбар ҳам қўйди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди
Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам кузатди.

«Газета.uz»да реклама

Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди
Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди
Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди
Тадбирдан сўнг Ўзбекистон раҳбари бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гулчамбар қўйди ва Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди
Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди
Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди
Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аэропортда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

1941 йилда республика аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд кишини ташкил этган. Уруш бошланиши билан қарийб 2 миллион ўзбекистонлик фронтга отланди. Ҳар бири том маънода қаҳрамон бўлган бу инсонларнинг 500 мингдан зиёди жангларда ҳалок бўлди, яна минглаб ватандош урушдан ногирон бўлиб қайтган.

Жанг бўлаётган ҳудудлардан 170 га яқин завод ва фабрикалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди ва қисқа муддатда қайта ишга туширилди.

Урушдан жабр кўрган 1 миллион 500 мингдан ортиқ кексалар, аёллар ва болалар республикага кўчириб келтирилди. Уларнинг 200 мингдан зиёди ота-онасидан айрилган етим болалар эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.