Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди. Ташриф доирасида Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, «Марказий Осиё — Хитой» саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашиш режалаштирилган.

Самарқанд шаҳридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17 май куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 18−19 май кунлари Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, «Марказий Осиё — Хитой» форматидаги саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Аввалроқ «Марказий Осиё — Хитой» саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Форумга ХХР раҳбари Си Сзинпин раислик қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.