Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Воҳид Собирович Ҳамидовни Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори этиб тайинлади. Бу ҳақда Президент администрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали хабар бермоқда. ЎзА миллий ахборот агентлиги тайинловни тасдиқлади.
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази Президентнинг 20 апрелдаги қарори билан ташкил этилган.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри очиқ маълумотларига кўра, Воҳид Ҳамидов 1 июнь ҳолатига кўра аудиокитоблар ва эртакларни икки тилда (ўзбек ва рус) овозлаштириш, ёш болалар учун босма материаллар ва стол ўйинларини ривожлантириш билан шуғулланувчи Novda Edutainment компанияси раҳбари этиб кўрсатилган. Компания Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) собиқ раҳбари, ҳозирда Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг «Алламжонов айбдор» китобининг нашриётчиси бўлган.
2019 йил август ойида Воҳид Ҳамидов АОКАнинг Китоб савдоси ва ахборот-кутубхона ресурслари бўлими раҳбари лавозимида ишлаган, ўша пайтда ташкилотга Комил Алламжонов раҳбарлик қилган.
Ҳозирги Novda Edutainment билан бир манзилда жойлашган ва тугатилган Avtotest Mirobod`нинг собиқ раҳбари сифатида ҳам Воҳид Ҳамидов қайд этилган.
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига таълим соҳасида кенг ваколатлар берилган. Хусусан, у:
Шунингдек, ваколатли давлат органлари марказ билан келишилган ҳолда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини лицензиялаш, аттестациядан ўтказиш ва давлат аккредитациясини, шунингдек, малака ошириш курсларини ўтказади.
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик президент маслаҳатчисининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Бу лавозимни Одил Абдураҳмонов эгаллаб турибди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.