Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков компания таъсисчиси экани аниқланди

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков компания таъсисчиси экани аниқланди

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Koba san’at majmuasi масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, таъсисчи ўзгартирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирликка келгусида қонунларга қатъий риоя қилиш борасида тақдимнома киритди.

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков 2016 йилнинг март ойидан ҳозиргача Koba san’at majmuasi МЧЖ таъсисчиси бўлиб келгани аниқланди. Бу ҳақда бир кун аввал интернетда пайдо бўлган маълумотни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тасдиқлади.

Таниқли хонанда Озодбек Назарбеков 2017 йилдан буён маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2020 йил июнь ойида эса маданият вазири этиб тайинланган (2023 йил бошида вазирлик номи Маданият ва туризм вазирлигига ўзгартирилган).

30 май куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Маданият ва туризм вазирлигига «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун (давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини, тадбиркорлик субъектларини ташкил этишини тақиқлайди) ва бошқа қонуности ҳужжатларига қатъий риоя қилинишини ҳамда вазирлик фаолиятида очиқлик ва шаффофлик, рақобат ва холислик ҳамда коррупцияга йўл қўймаслик принципларига риоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан тақдимнома киритилди.

«Газета.uz»да реклама

«Юқоридаги ҳолат бартараф этилиб, Koba san’at majmuasi МЧЖ таъсисчиси ўзгартирилди», — дейилади хабарда.

Orginfo.uz маълумотларига кўра, ҳозирда компания асосчиси Назарбеков Жафарбек Озодбек ўғли ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.