Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб пайшанба куни Самарқандга борди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, олий мартабали меҳмон Afrisoyob тезюрар поездида қадимий шаҳарга етиб келди. Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.
Бир кун аввал Ҳалима Яқуб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказган ва икки давлат бизнес-форумининг очилишида иштирок этганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.