Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири мамлакатга келадиган кунда бу ҳақдаги фармонни имзолади.

5 июнь куни Шавкат Мирзиёевнинг «Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида»ги фармони [ПФ — 86-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фармонга кўра, Қатар фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Ўзбекистон президенти у билан Самарқандда музокаралар ўтказади. Давлат раҳбари аллақачон бу шаҳарга жўнаб кетган.

Май ойида Тошкентда Қатар элчихонаси очилганди.

Фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.