Улуғбек Юсупов «Ўзархив» агентлиги директори бўлди

Улуғбек Юсупов «Ўзархив» агентлиги директори бўлди

Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган «Ўзархив» агентлигига Улуғбек Юсупов директор этиб қайта тайинланди.

Президент қарори билан Улуғбек Юсупов Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.

2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда ҳукуматга бўйсунувчи мустақил ижро этувчи ҳокимият органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилганди. Хусусан, «Ўзархив» агентлиги Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган.

2 июнь куни вазирликда ўтказилган йиғилишда адлия тизимидаги идоралар раҳбарлари иштирокида Улуғбек Юсупов таништирилди.

Маълумот учун, у Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. 2013−2015 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг Электрон архивлар ва ҳужжатларни юритиш бўлими бошлиғи, 2015−2019 йилларда Вазирлар Маҳкамасида бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.

2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар агентлик бош директори сифатида ишлаб келмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.