Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммити учун Қирғизистонга борди
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи»нинг иккинчи саммити бўлиб ўтадиган Чўлпонота шаҳрига амалий ташриф билан борди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига етиб борди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Аэропортда уни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Чўлпонотада иккинчи «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақа мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган.