МСК президент сайловига доир сайлов бюллетенини тасдиқлади (намуна)
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини (намунасини) тасдиқлади. Ҳар бир туман ва шаҳарда иккитадан ортиқ участкада видеотрансляция қилиш режалаштирилмоқда.
Марказий сайлов комиссиясининг 9 июнь кунги йиғилишида 9 июлда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқланди.
Шунингдек, мажлисда айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Унга кўра, сайлов куни овоз бериш жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видео-трансляция қилиш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудида жойлашган иккитагача сайлов участкаларида видеокамера ва бошқа зарур қурилмалар ўрнатиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб берилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
«Газета.uz»да реклама
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдумда барча туман ва шаҳарлардаги иккита сайлов участкасидан трансляция амалга оширилган эди.
Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими синов режимида жорий этилади. Тизим сайловчининг шахсини, унинг сайлов участкаси сайловчилар рўйхатида бор ёки йўқлигини тезкор текшириш ва тасдиқлаш имконини беради. У биринчи марта Конституция бўйича референдумда илк бор қўлланилди.