Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия билан музокара ўтказди. Шунингдек, улар Чирчиқ шаҳридаги тўқимачилик корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводида бўлди.

9 июнь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Ўзбекистонга ташриф буюрган Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди
Мудофаа вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, учрашув давомида вазирлар халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилган.

Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди
Шу куни Холид бин Муҳаммад ал-Атия Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий хизматчиларга уст-бошлар учун материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Барер текстил» корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводи билан танишган.

Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди
Эслатиб ўтамиз, яқинда Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келганди. Самарқандда бўлиб ўтган музокараларда 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.