Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари 2030 йилгача бўлган ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари 2030 йилгача бўлган ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Цюй Дунъюй билан учрашди. Томонлар 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифнинг биринчи кунида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) офисига ташриф буюрди ва унинг бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон билан ушбу муҳим ихтисослаштирилган халқаро институт ўртасидаги ҳамкорликни, энг аввало, аграр тармоқни модернизация қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Охирги бир неча йилда ҳамкорлик портфели уч баробар кенгайди ва бугунги кунда ер ва сувдан фойдаланиш, агросаноат мажмуи, ўрмон хўжалиги, экология, чорвачилик ва кўплаб бошқа йўналишларни қамраб олган.

Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари 2030 йилгача бўлган ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди
Озиқ-овқат хавфсизлиги, фундаментал илмий тадқиқотлар, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал қилиш ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳа ва тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган 2030 йилга қадар ҳамкорлик бўйича янги кенг кўламли дастурни ишлаб чиқиш устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди.

«Газета.uz»да реклама

ФАО шафелигида Самарқандда ўтказиладиган юқори даражадаги халқаро конференцияга тайргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.