Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Римга борди. Уни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7 июнь куни расмий ташриф билан Рим шаҳрига келди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди
Италия пойтахтининг «Фьюмичино» аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди
Олий мартабали меҳмонни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди
Ташрифнинг асосий воқеалари эртага, 8 июнь куни бошланади. Шавкат Мирзиёев у ерда Италия президенти Сержо Маттарелла, бош вазир Жоржа Мелони, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади.

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури Миланда бўлиб ўтади — Ўзбекистон президенти Ломбардия провинцияси губернаторини қабул қилади ҳамда Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.