Ўзбекистон президенти Эронга расмий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти Эронга расмий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти 18 июнь куни расмий ташриф билан Эронга боради. Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий ва мамлакат олий диний раҳбари Али Хоманаий билан учрашади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга боради.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Теҳронда Иброҳим Раисий ва мамлакат олий диний раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий билан учрашади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Эрон муносабатларини турли йўналишларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.