Беларусь билан янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама қилинди

Беларусь билан янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама қилинди

Тошкентда Беларусь делегацияси билан Беларусдан Покистонгача бўлган янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш, шунингдек, миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилмоқда. Мультимодал коридорни биргаликда яратиш ташаббусини Абдулла Арипов илгари сурганди.

Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазири биринчи ўринбосари Алексей Ляхнович бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон — Беларусь қўшма комиссияси мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қўшма комиссия мажлисида томонлар автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, хорижий рухсатнома бланкаларини ўзаро алмашиш квотасини кўпайтириш билан боғлиқ жиҳатларни кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, улар Беларусь — Россия — Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон янги мультимодал транспорт коридорини шакллантириш (яратиш) билан боғлиқ масалаларни муҳокама этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан музокаралар ўтказиб, унда ушбу мультимодал коридорни биргаликда яратиш ташаббусини илгари сурганди.

«Газета.uz»да реклама

«Минтақамиздаги асосий транспорт артерияларидан бири бўлган „Шимол-Жануб“ халқаро йўлагини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаймиз. Биргаликда Беларусь — Россия — Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантиришни таклиф қиламиз», — дея Абдулла Ариповнинг сўзларини келтиради Россия ҳукумати матбуот хизмати.

Аввалроқ Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон мультимодал транспорт йўлагида юк поезди ҳаракати йўлга қўйилгани ҳақида ёзгандик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.