Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар қилди.
Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев иштирок этди.
Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Қосимов 13 март куни 2019 йил майидан бери ҳоким сифатида ишлаб келган, 2022 йил декабрда лавозимидан озод этилган Тўра Боболовнинг ўрнига ҳоким этиб тасдиқланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.