Аҳолидан мол-мулк ва ер солиғи бўйича пеня кечиб юборилади — Шавкат Мирзиёев

Аҳолидан мол-мулк ва ер солиғи бўйича пеня кечиб юборилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Ўзбекистон аҳолисининг 500 млрд сўм мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича пенядан кечиб юборилишини айтиб, «Очиқ бюджет» лойиҳасига ажратиладиган маблағни оширишга ваъда берди. Лойиҳалар ғалаба қозониши учун 1500 та овоз олиши керак.

Ўзбекистон аҳолисининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм, жумладан, Қорақалпоғистонда 20 миллиард сўм пеня кечиб юборилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.

Бу икки солиқ ягона мол-мулк солиғига бирлаштирилиб, аҳолидан ундириладиган қисми тўлиқ маҳаллалар бюджетига ўтказилиши айтилди. Бу маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини оширади. Бу Қорақалпоғистондаги маҳаллалар ихтиёрида ҳар йили 230 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолади дегани.

Шавкат Мирзиёев маҳаллалар учун «Очиқ бюджет» лойиҳаси кенгайтирилиши ва бунинг учун ажратилаётган маблағлар 3 баробарга оширилишини ҳам маълум қилди.

«Энди „Очиқ бюджет“ лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратамиз», — деб ваъда берди номзод.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.