Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бошланди
Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бошланди.
Якшанба куни соат 8:00 да Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича сайлов участкалари очилди. Улар соат 20:00 гача ишлайди.
Икки партия биттадан номзод кўрсатгани учун бу сафар беш эмас, тўрт нафар номзод бор. Номзодлар:
- Халқ демократик партиясидан — Улуғбек Иноятов;
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)дан (Миллий тикланиш партияси томонидан қўллаб-қувватланган) — Шавкат Мирзиёев;
- «Адолат» социал-демократик партиясидан — Робахон Махмудова;
- Экологик партиядан — Абдушукур Ҳамзаев.