Сайловда судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмади — Олий суд

Сайловда судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмади — Олий суд

Олий суд раиси ўринбосари президентлик сайлови вақтида судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди. У бунга аҳолининг ҳуқуқий онги ошгани ва ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилганини сабаб сифатида кўрсатди.

Сайлов вақтида фуқаролардан судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмади. Бу ҳақда Олий суд раиси ўринбосари Ҳалилулло Тўрахўжаев Марказий сайлов комиссиясидаги брифингда маълум қилди.

«Сайлов давомида фуқаролар томонидан сайлов ўтказувчи комиссияларга ҳуқуқлари бузилгани тўғрисида мурожаатларига берилган жавобларидан норози бўлиб судларга ариза шикоятлар келтирилмаган. Фақат ушбу масалага доир бир дона мурожаат келиб тушган бўлиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Мазкур даврда фуқаролар томонидан сайлов комиссияларининг қарорларини ҳақиқий эмас, уларнинг хатти-ҳаракатлари ғайри қонуний деб топиш масаласида судларга бошқа шикоят ва аризалар келиб тушмади»

Олий суд раисининг қайд этишича, хорижда яшаб, сайловда қатнашган фуқаролар томонидан ҳам ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

«Газета.uz»да реклама

Раис ўринбосари судларда шикоят билан мурожаат этилмагани сабаби сифатида аҳолини ҳуқуқий онги, ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилгани ва бошқаларни келтирди.

«Сайлов билан боғлиқ судларда шикоят билан мурожаат этилмагани, биринчидан, аҳолимизнинг ҳуқуқий онги ошгани, ушбу сиёсий жараён ҳеч кимни бефарқ қолдирмагани, сайлов очиқ, шаффоф ва ошкора ўтгани, иккинчидан, Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов жараёни қонунчиликка мувофиқ ташкил этилиб, сайлов ўтказувчи комиссиялар фаолияти тўғри йўлга қўйилгани, учинчидан, ҳар қандай масалада фуқаролар, шунингдек, кузатувчилар ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилиб, уларга ўз вақтида керакли тушунтириш ва маълумот берилгани учун, оддий қилиб айтганда, судларга шикоят билан мурожаат қилишга ўрин ва зарурат қолмаган деб ҳисоблаймиз», — деди Ҳалилулло Тўрахўжаев.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.