Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди

Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди

Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

1 август куни халқ депутатлари Кегейли туман кенгашининг навбатдан ташқари 75-сессиясида Айбек Кудабаевич Камаловни Кегейли тумани ҳокими лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Айбек Камалов бу лавозимда 2020 йилнинг декабридан буён ишлаб келган Давлетбай Утемуратов ўрнида иш бошлади.

Камалов Қорақалпоғистон Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Солиқ қўмитасида, шунингдек, Қорақалпоғистон бўйича сектор мудири лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.