Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди

Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси бошлиқлари, Риштон тумани ва Марғилон шаҳар ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Қўқонда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда Фарғона вилоятининг бир қатор мансабдор шахслари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди, айримларига ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Жумладан, ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

«Газета.uz»да реклама

Шунингдек, давлат раҳбари вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш масаласига алоҳида тўхталиб, бу борадаги ишлар аҳволи қониқарсизлигини танқид қилди. Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.